Пэдди Пимблетт: "Жастин Гэтжи менга қарши 3 раунддан ортиқ бардош беролмайди"
- 17-январ, 09:17
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Англиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт бўлажак рақиби - америкалик Жастин Гэтжи билан қонли жанг ўтказишни ҳохламоқда.
"Бу тўқнашув Адесанья ва Гастелум ўртасидаги жанг каби кечишини жуда хоҳлардим. Мен муштлар билан курашишни ёқтираман. Бироқ менимча, Жастин менга қарши 3 раунддан ортиқ бардош беролмайди. Очиғи, буни тасаввур ҳам қилолмаяпман. Ҳатто "стойка"да ҳам ундан анча кучлиман", - деди Пэдди.
Эслатиб ўтамиз, Пимблетт ва Гэтжи қарама-қаршилиги 25 январь куни "UFC 324" турнирида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ