Пэдди Пимблетт: "Арман Царукян, ўзига қабр қазимоқда"
- 15-декабр 2025, 12:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг енгил вазн тоифасидаги бешинчи рақамли жангчиси Пэдди Пимблетт россиялик Арман Царукянни танқид қилди.
"Арман аҳмоқ. У йирик жанглар ҳақида кўп гапирди ва кейин чемпионлик учун курашдан бош тортди. Ҳозир ҳам у ўзига қабр қазимоқда", - деди Пимблетт "Legaspining" You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Пэдди 2026 йил 25 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган "UFC 324" мусобақасида вақтинчалик UFC чемпионлиги учун Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ