
"Пахтакор"нинг "Олимпик" билан ўйинлардаги кўрсаткичи қандай?
- 10-май 2024, 22:33
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
11 май куни “Пахтакор” клуби Суперлиганинг 7-турида Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик"га қарши баҳс олиб боради.
Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар тўрт бор тўқнаш келган. Бир ўйинда “Пахтакор”, яна бирида “Олимпик” зафар қучган, икки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. "Пахтакор" 6 гол уриб, 5 тўп ўтказиб юборган. Шунингдек, Кубокдаги бир тўқнашув “Шерлар”нинг фойдасига ҳал бўлган.
"Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 11 май, шанба куни соат 19:00 да "Жар" стадионида бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ