“Пахтакор” илк трансферини эълон қилди
- 5-январ, 12:00
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Санжар Қувватов "Пахтакор"га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Тажрибали дарвозабон 2 йиллик танаффусдан сўнг яна жамоамиз сафига қайтди. "Пахтакор" таркибида 2019-23 йиллар давомида 106 ўйинда майдонга тушган Санжар билан бир йиллик шартномага имзо чекилди. Қувватов "Шерлар" таркибида 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогини қўлга киритган. Умид қиламизки, у яна жамоамизга совринларни қўлга киритишда ёрдам беради", -дея ёзди “Шерлар” ўзининг расмий саҳифасида.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ