
Париж Олимпиадаси 2-саралаш босқичи. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Японияга ютқазди
- 29-октябр 2023, 21:27
- 0
- Футбол
"Womenʼs Olympic Football Tournament Paris 2024" турнири доирасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Япония термаси билан куч синашди. Унда вакилаларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувда голларга Минами ва Чиба муаллифлик қилди. Ҳамюртларимиз бу баҳсни голсиз тарк этди.
Бундан олдинги учрашувда термамиз Вьетнамни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Диёра Ҳабибуллаеванинг ягона голи жамоамизга ғалаба тақдим этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ