
Пара ўқ отиш: Мерганларимиз Жаҳон кубогига жўнаб кетишди
- 17-август 2022, 10:03
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Жорий йилнинг 15-25 август кунлари Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Унда 3 нафар вакилимиз – Сервер Ибрагимов, Махмудахон Собирова ҳамда Раъно Мўминова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жаҳон кубогида спортчиларимизга омад тилаймиз!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ