
Пара каноэчиларимизнинг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 6 тага етди!
- 12-май 2024, 15:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Сув спорти
Венгриянинг Сегед шаҳри мезбонлик қилган пара каноэ бўйича Жаҳон чемпионатидан навбатдаги хушхабар!
Эркаклар ўртасида KL3 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Хасан Қўлдашев ҳам Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Ушбу натижа орқали пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган жами лицензиялари сони 6 тага етди:
Ҳайтмурод Шерқўзиев – VL3
Азизбек Абдулҳабибов – KL2
Шаҳзода Мамадалиева – VL3
Иродахон Рустамова – VL2
Шахноза Мирзаева – KL3
Хасан Қўлдашев – KL3
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ