
Ўзбекистонлик мутахассис БAAдаги семинарда инструкторлик қилмоқда
- 11-январ 2021, 10:05
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Aйни кунларда Бирлашган Aраб Aмирликлари футбол ассоциацияси томонидан (Video Assistant Referee) видео ёрдамчи ҳакамларни тайёрлаш бўйича назарий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Эътиборли жиҳати, мазкур семинарга ўзбекистонлик ФИФA ва ОФК инструктори Фарҳод Aбдуллаев йўриқчилик қилмоқда. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, ҳамюртимизга Саудия Aрабистонидан Aли Aл-Траифи ва швейцариялик мутахассис Мануэл Навваро кўмаклашмоқда.
Aмалий машғулотлар БAA ФA майдонида ҳамда теория дарслари эса Intercontinental Dubai Festival City меҳмонхонасида 66 нафар ҳакам учун ташкил этиляпти.
.jpg?1610341304262)
.jpg?1610341309230)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ