Ўзбекистонлик ҳакамлар Россиянинг ўйинини бошқаради
- 14-март 2025, 20:13
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев 19 март куни Москва шаҳрида Россия ва Гренада терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқаради.
Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи расмий сайти хабар берди.
- Россия ва Гренада терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини Ўзбекистон ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Учрашувнинг бош ҳаками сифатида Осиё футбол конфедерациясининг энг обрўли арбитрлари қаторида эътироф этиладиган Ильгиз Танташев тайинланган. Унга ҳамюртлари – ФИФА ассистентлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Захира ҳаками вазифасини россиялик Евгений Кукуляк бажаради, - дейилади Россия футбол иттифоқи расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ