Ўзбекистон U20 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойни мағлуб этди
- 2-феврал 2025, 15:32
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон У20 - Хитой У20 жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида вакилларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Асилбек Жумаев ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Дилшод Абдуллаев бурчакдан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 89 ва 90+2 дақиқаларда эса иккита гол ўтказиб юбордик.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ