Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақадаги охирги ўйинда ҳам мағлубиятга учради
- 11-май 2019, 17:42
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Пляж бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "Thailand Beach Soccer Five's 2019" халқаро мусобақасида иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Мусобақанинг биринчи ўйинида вакилларимиз Таиланд терма жамоасидан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Иккинчи ўйинни Уммонга қарши ўтказган терма жамоамиз 8:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Учинчи ўйин бугун Ливанга қарши бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 7:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Терма жамоамиз таркибида голларга Даврон Чориев ва Жавлон Аҳроров муаллифлик қилишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ