Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Уругвайга имкониятни бой берди
- 13-октябр 2025, 19:32
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Халқаро ўртоқлик учрашувидан ўрин олган Уругвай - Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Марсело Бьелса бошқарувидаги Уругвай терма жамоаси 2:1 ҳисобида Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоамизни мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Фокундо Торрес қарши ҳужумдан фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 9 дақиқа ўтиб Хуан Санарбия орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Русланбек Жиянов 82-дақиқада Уругвай дарвозасини ишғол қилган ҳолда, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол урганимиздан сўнг йигитларимиз бир неча хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисобни тенглаштира олмади.
Дружественный международный
vs
Uruguay won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ