Ўзбекистон шахматчилари FIDE Жаҳон кубоги 2025 чорак финалида
- 15-ноябр 2025, 20:32
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Жорий йилнинг 14–15-ноябр кунлари 1/8 финал босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон вакили Нодирбек Якуббоев ва арманистонлик шахматчи Саргисян Габриел ўртасидаги икки учрашув 1,5:0,5 ҳисобида якунланди. Ишончли ғалабага эришган Н. Якуббоев турнирнинг 6-босқичи (чорак финал) йўлланмасини қўлга киритди.
Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров Германиянинг етакчи шахматчиларидан бири Фридрик Сване билан кечган икки учрашув якунига кўра 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 6-босқич (чорак финал) учрашувлари 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:30 да бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ