
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кейинги ўйинини қачон ўтказади?
- 25-июл 2024, 13:59
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Кеча "Париж-2024" Олимпиадаси футбол спорт туридан ўрин олган 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳимиздан ўрин олган иккинчи беллашувда Миср ҳамда Доминикан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Эслатиб ўтиш керак, вакилларимиз 2-турни Мисрга қарши ўтказади. Ушбу баҳс 27 июль куни соат 20:00да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ