
Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - "Насаф" ўйинига чипталар қанчадан сотилмоқда?
- 4-апрел 2023, 13:07
- 0
- Футбол
"Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда водий клуби матбуот хизмати хабар берди.
Бугундан бошлаб Қўқон "Марказий" ўйингоҳи ҳудудида жойлашган чиптахоналардан "Қўқон-1912" - "Насаф" беллашувига кириш чипталарини харид қилишингиз мумкин.
Чипталар секторлар жойлашувига қараб 10 минг ва 15 минг сўм қилиб белгиланган. Учрашув эртага соат 18:00 да бошланади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ