
- #Ўзбекистон
- #Ўзбекистон кубоги
- #Суперлига
- #Насаф
- #ОКМК
- #Миржалол Қосимов
- #Рўзиқул Бердиев
- #ОЧЛ
- #Финал
- #Қарши
- #Олмалиқ
Ўзбекистон кубоги. Бугун финал, "Насаф" ОКМК билан ғолиблик учун курашга киришади (фото)
- 12-ноябр 2023, 10:16
- 0
- Футбол
Бугун Ўзбекистон кубогида ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади. "Насаф" ва ОКМК ўртасидаги учрашувга Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳи мезбонлик қилади.
Беллашув 17:00 да старт олади. Финални "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, телеграмдаги "SPORTS.uz LIVE" канали орқали ўйин трансляциясини кузатиб бориш имконига эгасиз.
Маълумот ўрнида, "Насаф" ярим финалда "Динамо" устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олган. ОКМК эса ярим финалда "Навбаҳор"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди ва ҳал қилувчи босқичга етиб келди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ