Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси "Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025" мусобақасида чемпион бўлди
- 27-октябр 2025, 13:47
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Жорий йилнинг 25–26 октябрь кунлари Оман давлатининг Маскат шаҳрида аёллар терма жамоалари ўртасида "Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025" мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирда тўртта жамоа — Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Ливан — иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Осиё Регби Тропҳй чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ