Ўзбекистон - Гонгконг учрашуви учун чипталар сотувга чиқди
- 23-март 2024, 13:54
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонгконгга қарши майдонга тушади.
Учрашув 26 март куни Тошкентда соат 19:30да старт олади. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин чипталарини "iTicket.uz" платформаси орқали харид қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконгда бўлиб ўтган беллашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ