От спорти. Мустақиллик кубогида ғолиб ва совриндорлар аниқланди
- 5-сентябр 2022, 18:26
- Javokhir Azimov
- 0
- От спорти
“Универсал Жумпинг Агро” от спорти клубида поло бўйича Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги бўлиб ўтди.
Ҳар йили мунтазам ўтказилаётган бу галги мусобақада 7 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. 2 кун давом этган беллашувларда Чегара қўшинлари ва Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти бошқармаси жамоалари финалгача етиб келди.
Муросасиз руҳда кечган ўйин 6:3 ҳисобида чегарачиларнинг ғалабаси билан якунланди. Қайд этиш жоиз, ўтган йилги турнирда ҳам Чегара қўшинлари жамоаси муваффақият қозонган эди.
МОҚ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ