
Осиё ўйинлари: Лазизбек Муллажоновдан ишончли ғалаба!
- 27-сентябр 2023, 13:19
- Ahmadbek Eshmatov
- 2
- Бокс
Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида бугунги кун дастуридан ўрин олган иккинчи вакилимиз ҳам ўз жангини ўтказди. -92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов илк жангидаёқ жиддий рақиб, ҳиндистонлик Санжитга қарши жанг қилди.
Анчагина муросасиз кечган жангда истеъдодли вакилимиз бир бош устунлик билан ғалаба қозонди. 2-раундда ҳисобни очишга ҳам эришди. Кутилганидек, якуний ҳисоб, 5:0 кўриниш олди. Энди Муллажонов навбатдаги босқичда Хитой вакили Хан Хуе билан тўқнаш келади.
Олдинда эса бизни -63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаевни жанги кутиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ