
Осиё ўйинлари. Илк ярим финалчилар номи маълум бўлди
- 1-октябр 2023, 18:38
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Осиё ўйинлари чорак финалидан ўрин олган икки баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда Гонг Конг Эронни таслим қилган бўлса, Япония Шимолий Корея устидан ғалаба қозонди.
Эрон - Гонг Конг баҳсидаги ягона гол 47-дақиқада Кан Лам томонидан киритилди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол қилинмади ва турнир мезбонлари ярим финалга йўл олди.
Япония - Шимолий Корея учрашувининг 50-дақиқасида Котаро ҳисобни очган бўлса, Бом Ким имкониятларни тенглаштириб қўйди. 80-дақиқада Йута Матсумура ғалаба голини урди.
Шу тариқа, Осиё ўйинларинг ярим финал босқичида Гонг Конг ва Япония терма жамоалари тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ