Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон турнирни ғалаба билан бошлади
- 13-феврал 2025, 15:46
- Jahongir Inomjonov
- 2
- Футбол
Хитой яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги старт олди.
Дастлабки тур доирасида терма жамоамиз Яман ёшларига қарши баҳс олиб борди.
Жанговар тарзда кечган беллашувда ёшларимиз минимал устунликда ғалаба қозонди - 1:0.
Ўйиндаги ягона гол биринчи бўлимнинг 26-дақиқасида Муҳаммадали Ўринбоев томонидан киритилди. Шу тариқа, мусобақанинг амалдаги чемпионлари турнирни ғалаба билан бошлади.
Азиатский Кубок AFC U20
vs
Uzbekistan U20 won after full-time.Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоамиз "C" гуруҳидан ўрин олган. Мазкур гуруҳ доирасидаги навбатдаги Эрон - Индонезия ўртасидаги беллашув 16:30да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ