
Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Бруней дарвозасига жавобсиз 14 та тўп киритди
- 5-октябр 2022, 19:52
- 1
- Футбол
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш турниридан ўрин олган Бруней - Ўзбекистон учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз ўта йирик 14:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртларимиз сафида голларга Ўктамов, Саидов, Мирзаев (хет-трик), Турғунбоев (хет-трик), Абдуллаев, Шодибоев, Каримов, Абраев, Мухторов ва Тўлқинбеков муаллифлик қилди.
Иккинчи турда вакилларимизга Жанубий Корея термаси рақиблик қилади. Ўйин 7 октябрь куни 18:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ