
Осиё чемпионати тўпурарлиги нега Ислом Қобиловга берилмади?
- 26-январ 2020, 23:38
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 5
- Футбол
Хабарингиз бор бугун Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Таиландлик футболчи Жаренсок Ворнгорн мусобақанинг энг яхши тўпурари деб топилди. Унинг ҳисобида 3 та гол мавжуд эди.
Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик футболчи Ислом Қобилов ва яна 3 та футболчи ҳам мусобақа давомида 3 мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишган эди. Бироқ, мезбон футболчи 3 та гол уриш учун ҳаммадан кам вақт сарфлагани боис айнан у тўпурар деб топилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ