- #Ўзбекистон
- #Осиё чемпионати
- #Бокс
- #Бокс Ўзбекистон
- #Қирғизистон
- #Қозоғистон
- #Жанубий Корея
- #Таиланд
- #Ҳиндистон
Осиё чемпионати. 10 нафар боксчимиз финалга йўл олди!
- 8-август 2025, 18:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Кун давомида У-19 терма жамоамиздан 12 нафар боксчи финал учун ўз баҳсларини ўтказди.
Бугунги биринчи ярим финал баҳсида, -48 кг вазнда рингга кўтарилган Мафтуна Мусурмонова Вьетнам вакиласи Тҳао Тҳан Лусни қийинчиликсиз таслим этди - 5:0;
Севара Маматова -60 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, қозоғистонлик Алина Кудаигеновага ҳеч қандай имкон қолдирмади. Севара жанг давомида рақибасини нокдаун ҳолатига ҳам туширди - 5:0;
Навбатдаги ярим финалда, Райҳона Қурбонбоева -70 кг вазнда қирғизистонлик Зарина Асановани иккинчи раундда техник нокаутга учратди;
-75 кг да Мафтуна Янгиева хитойлик Тонгтонг Гуга ҳакамларнинг қарорларига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медали билан мусобақани якунлади;
-80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Рухшона Парпиева қозоғистонлик Куралай Егинбайкизидан 0:5 ҳисобида енгилиб, чемпионатни учинчи ўринда тугатди;
-60 кг вазнда ўтказилган ярим финалда, Абдураҳмон Маҳмуджонов қозоғистонлик Тортубек Адилетга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди;
Жаҳонгир Зайниддинов -65 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, хитойлик Юҳенг Лини қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0;
Абдулазиз Жўрақулов ҳам финалга йўл олди. Боксчимиз бу йўлда эронлик Салеҳ Роозбаҳанини 5:0 ҳисобида таслим қилди;
Муҳаммаджон Яқупбоев -75 кг вазнда қирғизистонлик Усман Капаровдан 5:0 ҳисобида устун келди;
Норбек Абдуллаев ўтиш баҳсида, -80 кг вазнда Жанубий Корея вакили Ҳеон-Сеунг Жеонгни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;
-85 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Самир Собиров яна бир Жанубий Корея вакили Дамҳеон Паркга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0;
+90 кг да Ислам Салиҳов эронлик Аббас Гаршасби устидан очколар эвазига зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, +80 кг вазндаги Собирахон Шахобиддинова қуръага кўра, тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.