“Уфа” клуби бош директори Шамиль Газизов жамоанинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов қачон майдонга қайтиши мумкилигини ҳақидаги саволга жавоб берди.
Маълумки, ҳамюртимиз жароҳат туфайли бир неча ҳафта давомида майдондан узоқда юрди.
- Ўрунов умумий гуруҳ машғулотларида қатнашяпти. Ҳаммаси жойида. Биз уни “Краснодар” билан ўйинда кўришимиз мумкин. Бунинг учун эса, жамоа бош мураббийи унга ишонч билдириши керак бўлади, - деди Шамиль Газизов.
20 ёшли футболчимиз “Спартак”дан ижарага олинганидан кейин “Уфа” таркибида премьер-лиганинг иккита учрашувида захирадан ўйинга тушди ва бирорта самарали ҳаракат қайд этмади.
“Краснодар” – “Уфа” учрашуви 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ