Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳа шаҳрида халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Қатар U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказди. Баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоанинг голига Саидумархон Саиднуруллаев муаллифлик қилди.
Ҳар иккала жамоа ҳам Осиё кубогига тайёргарлик кўраётгани сабабли ўйин ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.
Маълумот учун, турнир 6 январдан Саудия Арабистонида старт олади.