Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" Қозоғистон клубига мағлуб бўлди
- 10-феврал, 21:59
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Бухоро" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Бугун Александр Хомяков шогирдлари йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Оқжетпес" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда бухороликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув давомида Владислав Васильев ва Нургайни Бурибаев гол урган бўлса, "Бухоро"нинг ягона голи Абинур Нуримбетнинг автоголи орқали қайд этилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ