Оқ Уйдаги UFC турнирига кириш бепул(ми?)
- 13-март, 21:09
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
UFC раҳбари Дана Уайт Ўзбекистон вақти билан 15 июнь куни Оқ Уй ҳудудида бўлиб ўтадиган UFC турнирининг чипта сиёсати ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, оқшомга 85 мингга яқин томошабин ташриф буюриши мумкин, барча чипталар бепул бўлади. Промоушен раҳбари тез орада ташкилот уларни қандай олиш мумкинлигини эълон қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кечанинг марказий тўқнашувида енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ва мезбонлар вакили Жастин Гэтжи ўзаро жанг қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ