
Ўн ойлик танаффусдан кейин Нойер майдонга қайтмоқда
- 28-октябр 2023, 13:25
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Бавария" Бундеслиганинг 9-турида "Дармштадт"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувда Мануэль Нойер ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports"нашри хабар берди.
Дарвозабон 10 ой олдин чанғи учиш пайтида оёғини синдириб олганди. У жароҳатидан қутулиб, сафга қайтган ва ўйинга тушишга рухсат олди.
"Бавария" Нойерни узоқ вақтга сафдан чиққанлиги боис "Боруссия М"дан Янн Зоммерни сотиб олганди. Дарвозабон эса ёзда "Интер"га ўтиб кетди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ