
"Олимпик" Туркиянинг гранд жамоасига имкониятни бой берди
- 20-июл 2023, 23:06
- 0
- Футбол
Ҳалқаро ўртоқлик ўйини доирасида "Олимпик" клуби Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси билан куч синашди. Афсуски, беллашувда вакилларимиз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, бу "Олимпик"нинг Туркиядаги Испарта йиғини доирасида ўтказилган иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳисобланади.
Бундан олдинги баҳсда Тимур Кападзе шогирдлари Қатарнинг "Ал-Марҳия" жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ