"Олимпик" бугун Молдованинг амалдаги чемпиони билан ўйнайди
- 30-январ 2023, 10:10
- 0
- Футбол
Анталияда янги мавсумга тайёргарликнинг учинчи босқичини давом эттираётган "Олимпик" жамоаси бугун йиғин доирасидаги биринчи синов-назорат баҳсини ўтказади.
Темур Кападзе шогирдларининг бугунги рақиби Молдованинг амалдаги чемпиони "Шериф" бўлади.
Учрашув маҳаллий вақт билан 15:00, Тошкент вақти билан 17:00да старт олади. Беллашув "Сусеси" стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ