
ОКМК "Турон"ни ҳар жиҳатдан мағлуб этиб келмоқда. Олдинда эса 3-тўқнашув
- 20-май 2023, 14:02
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Ташкил этилганига 6 йил тўлган «Турон» жамоаси ОКМК билан ўзаро учрашувларда 2 бор баҳс юритган. Иккала ўйинда ҳам «кончилар»нинг қўли баланд келган.
2021 йилги мавсумнинг биринчи даврасида ОКМК Яйпанда Шоҳруҳ Гадоевнинг ягона голи эвазига 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Олмалиқда ўтган иккинчи давра баҳсида ҳам «Турон» ишончли ҳисобда (2:0) мағлуб этилган. Ўшанда голларга Миржамол Қосимов ва Александр Касьян муаллифлик қилган.
ОКМК матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ