
ОКМК навбатдаги трансферни эълон қилди
- 6-январ 2025, 23:17
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
ОКМК жамоаси таркибини кучайтиришда давом этади.
Навбатдаги трансферлардан бири 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Акбар Ўктамов. Акбар Ўктамов профессионал фаолияти давомида "Пахтакор" У-21 ҳамда Суперлиганинг "Олимпик" жамоаларида муваффақиятли иштирок этган.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон У-19 терма жамоаси аъзоси сифатида халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган. Эндиликда, футболчи ва ОКМК футбол клуби ўртасида 3 йиллик ҳамкорлик шартномаси тузилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ