Оғир атлетикачимиз икки карра Осиё ёшлар ўйинлари чемпионига айланди!
- 28-октябр 2025, 20:43
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Осиё Ўйинлари
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари ўтказилмоқда.
Маржона Абдумуталова мусобақада ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритди. -58 кг вазн тоифасининг силтаб кўтариш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 111 кг билан яна бир Осиё ёшлар ўйинлари рекордини янгилашга муваффақ бўлди!
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ