
Оғир атлетика. Терма жамоамиз Олимпиада олдидан сўнгги халқаро йиғинга йўл олди
- 8-июл 2024, 23:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Париж шаҳрида бўладиган ёзги Олимпия ўйинларига жўнаб кетди.
Қайд этиш лозимки, полвонларимиз 5 августга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади ва шундан сўнг Париж шаҳрига етиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика дастури бўйича беллашувлар 7-11 август кунлари “Paris Expo Porte de Versailles” кўргазма ва конференция марказида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Париж Олимпадасида 3 нафар оғир атлетикачимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:
Акбар Жўраев (-102 кг)
Регина Адашбаева (-81 кг)
Турсуной Жабборова (+81 кг)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ