ОФК Кубоги. "Куала-Лумпур ФА" "Сўғдиёна"нинг ҳудудлараро финалдаги рақиби
- 7-сентябр 2022, 20:51
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финалидан ўрин олган "Моҳун Баган" - "Куала-Лумпур ФА" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Пауло Жозуэ 60-дақиқада ҳисобни очди. 90-дақиқада ҳиндистонликлар вакили Муҳаммад Али Молла мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Муҳаммад бин Сидид ва Ромель Моралес иккита гол уриб, меҳмонларга ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, куала-лумпурликлар "Сўғдиёна"нинг рақибига айланди. Баҳс 5 октябрь куни Жиззахда бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ