
Одил Ҳамробеков учун курашга яна бир жамоа қўшилди
- 16-декабр 2024, 12:58
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
31 декабрь куни "Навбаҳор" билан шартномаси якунланадиган футболчи Одил Ҳамробеков жамоани тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
Футболчи учун курашга "Пахтакор" хам қўшилди. Бундан ташқари, 28 ёшли ярим ҳимояини "Нефтчи" ва "Насаф" ҳам жамоасида кўришни истамоқда. Шунингдек, терма жамоа етакчисида легионер бўлиш учун ҳам вариантлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамробеков жорий мавсум Суперлигада 23 та ўйинда қатнашиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ