
ОЧЛ. Шукуров гол урган ўйинда жамоаси амалдаги Осиё чемпионларига мағлуб бўлди
- 9-апрел 2022, 03:26
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - "Шаржа" учрашуви ниҳоясига етди. Унда саудияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 5-дақиқада Солиҳ Аш-Шеҳри пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Бироз ўтиб легионеримиз Отабек Шукуров ўйинда мувозанатни тиклади. 62-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Мишаэл Ришард "Ал-Ҳилол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Шукуров тўп тепаётган БААнинг "Шаржа" клуби турнирдаги юришини муваффақиятсиз бошлади.
{game}3845015{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ