Нодирбек Абдусатторов нуфузли турнирда рапид йўналишида чемпионлик қўлга киритди! (якуний жадвал)
- 20-декабр 2022, 19:42
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Шахмат
Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг рапид йўналиши ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 9 тур якунига кўра, 14 очко билан энг яқин таъқибчиси испаниялик Франсиско Понсдан 2 очко илгарилаб кетти чемпионликни қўлга киритди.
Абдусатторов 7-турда озарбайжонлик Рауф Мамедовни мағлуб этган бўлса, 8-турда руминиялик Ричард Раппорт ва якуний 9-турда ҳиндистонлик азалий рақиби Гукеш билан дуранг ўйнади.
Рапид йўналиши бўйича якуний турнир жадвали қуядигача кўриниш олди:


Мусобақанинг блиц йўналиши баҳслари 22 декабрда старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ