
Нкунку: Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз
- 31-июл 2023, 10:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Челси" ўртоқлик баҳсида "Фулхэм"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 20-дақиқада Тиаго Силва ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида Кристофер Нкунку орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Беллашувдан сўнг "аристократлар" ҳужумчиси Кристофер Нкунку ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди:
"Биз ҳар бир беллашувда ғалаба қозонишни истаймиз. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Бундан хурсандмиз", - деди Лондон клуби ҳужумчиси.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ