
"Ницца" - "Марсель" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди
- 17-ноябр 2020, 21:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Келаётган дам олиш кунларига белгиланган “Ницца” ҳамда “Марсель” жамоалари ўртасидаги чемпионат беллашуви бошқа муддатга қолдирилди.
Лига 1 расмий сайтининг хабар беришича, “Ницца” клубининг бир қатор футболчиларида коронавирус аниқланган. Аниқроғи, жамоанинг 10 нафар аъзоси Covid-19 га чалинган. Айнан шу сабабли “Марсель”га қарши баҳс кейинроққа қолдирилган.
Ҳозирча Лига 1 расмийлари ушбу ўйиннинг айнан қайси санада бўлиб ўтишини маълум қилмаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ