
Николас Гайтан учун АПЛнинг 3 та клуби кураш бошлади
- 22-ноябр 2019, 14:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
АҚШнинг "Чикаго Файр" клуби хавбеки Николас Гайтан яна Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи учун АПЛнинг 3 та клуби - "Вест Хэм", "Астон Вилла" ҳамда "Шеффилд Юнайтед" жиддий кураш бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Гайтаннинг “Чикаго Файр” билан амалдаги шартномаси якунланади ва у эркин агентга айланади.
Маълумот учун, Гайтан фаолияти давомида "Бока Хуниорс", "Атлетико", "Бенфика" ва "Далянь Ифан" клубларида тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ