
Нигерия футболчиси Ливиядаги ҳолат ҳақида: Бу шунчаки даҳшатли!
- 14-октябр 2024, 18:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Нигерия миллий терма жамоаси аъзоси Виктор Бонифас Ливиядаги жанжал ҳақида баёнот берди.
“Бувимга қўнғироқ қилиб, яхши эканлигимни айтишимга ёрдам беринг. Бу шунчаки даҳшатли”, - деб ёзди Бонифас ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Нигерия терма жамоаси Ливияга қарши ўйин учун Бенгази шаҳрига йўл олган эди, бироқ кутилмаганда улар ўтирган самалёт Ал-Абрака аэропортига йўлантирилди. Натижада нигериялик футболчилар ташландиқ аэропортда озиқ-овқат, сув ва алоқасиз қолиб кетди. Улар самолётда ухлашган ва энди Африка Миллатлар кубоги саралаш ўйинини ўтказишдан бош тортишмоқда. Нигерияликлар Ливияни учрашувни атайлаб бузишда айбламоқда.
Ливияликлар бу хатти-ҳаракати учун ғалати асос келтирган. Уларнинг айтишича, "ҳурматизлик марафонини" биринчи бўлиб Нигерия бошлаган. Айтилишича, ливиялик футболчилар бир неча кун аввал Нигерияда ёмон кутиб олиниб, аеропортда бир неча соат ушлаб турилган.