
Неймар Хорватияга пенальтидан гол ура олмаган Маркиньосга далда берди
- 13-декабр 2022, 19:40
- 0
- Футбол
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жамоадоши Маркиньосни қўллаб-қувватлади. Ҳимоячи Хорватияга қарши сўнгги пенальти зарбасидан унумли фойдалана олмаганди.
"11 метрлик жарима зарбаси ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Сен ҳақимдаги фикрим ўзгармайди.
Мен доим сен биланман ва буни жуда яхши биласан!", - деди ПСЖ юлдузи Маркиньосга.
Маълумот ўрнида, Бразилия чорак финалда Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ