Неймар бир сўз билан ПСЖнинг ғалабасига муносабат билдирди
- 1-июн 2025, 08:44
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Сантос" ҳужумчиси Неймар собиқ клуби ПСЖнинг Чемпионлар Лигаси ғалабасига муносабат билдирди.
Шанба куни парижликлар ўз тарихларидаги илк бор Чемпионлар Лигаси ғалабасига эришишди. Улар финалда "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Учрашув якунлангач, бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқларда ПСЖ футболчилари совринни кўтараётган суратни жойлади ва постга: "Табриклайман," деб ёзди.
Неймар 2017 йил ёзида "Барселона"дан ПСЖга рекорд суммадаги 222 миллион евро эвазига ўтган эди. Олти йил ўтиб, у 90 миллион еврога "Ал-Ҳилол"га сотилди. Жорий йил бошида эса Неймар эркин агент сифатида "Сантос"га қайтди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ