
"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида устунликка эришди
- 17-июл 2024, 21:58
- Shuhratbek Jo’rayev
- 2
- Футбол
Бугун Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўзининг базасидаги майдонда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Виталий Левченко шогирдлари иккала бўлимда биттадан гол урди ва рақибини 2:0 ҳисобида таслим қилди. Бугун “Нефтчи” аъзосига айланган Қувондиқ Рўзиев янги клубидаги илк норасмий ўйинин ўтказди.
“Нефтчи” – “Хўжанд” – 2:0 (1:0).
17 июль. Фарғона. “Нефтчи” СК стадиони.
Бош ҳакам: Муродхон Аъзамжонов.
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Рустамов, Элёр Муҳаммаджонов.
“Нефтчи”: Санжар Қувватов, Боян Цигер, Анвар Ғофуров, Зоир Жўрабоев, Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Аббос Ғуломов, Мирзоҳид Ғофуров, Эффионг Нсунгуси, Миҳай Роман.
Иккинчи бўлимдаги таркиб: Ботирали Эргашев, Жалолиддин Жумабоев, Муҳсин Убайдуллаев, Хуршид Мухторов, Манучеҳр Сафаров, Дониёр Валиев, Санжар Қодирқулов, Кетелин Карп, Беҳруз Облакулов, Шохруз Норхонов, Билолхон Тошмирзаев.
“Хўжанд”: Сафармад Гафоров, Фируз Холматов, Фирдавс Абдусалимов, Алишер Баротов, Фахриддин Ахтамов, Эхсон Бобоев, Ислом Тошпўлатов, Шуҳрат Шоназаров, Боир Сангинбоев, Фируз Караев, Тумбас Деян.
Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов, 31 - 1:0. Шохруз Норхонов, 49 - 2:0.