Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси яна бир легионери билан шартномани узайтирди. Сербиялик ҳимоячи Боян Сигер клуб сафида 2027 йилнинг 31 декабрига қадар тўп тепадиган бўлди.
31 ёшли футболчи 2024 йил бошида фарғоналиклар сафига келиб қўшилганди. Тажрибали фулбек Суперлиганинг ўтган мавсумида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Хусусан, Сигер майдонга тушган баҳсларнинг 14 тасида “Нефтчи” клуби дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ