"Нефтчи" ЕЧЛ иштирокчисига қарши майдонга тушади
- 3-январ, 16:41
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси Туркияга жўнаб кетди. Анталиядаги мавсумолди йиғини доирасида Ислом Исмоилов шогирдлари илк назорат учрашувини Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони — "Қорабоғ" клубига қарши ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув 12 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00'да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, "Қорабоғ" клуби айни пайтда УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этиб, Европа майдонларида юқори савиядаги ўйинлари билан ажралиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ