"Нефтчи" Анталияда "Рубин" клубини мағлуб этди
- 9-феврал 2025, 18:02
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" клуби бугун Анталия йиғини доирасида Россиянинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
"Рубин" яқинда "Сурхон" билан назорат баҳсида беллашган бўлиб, унда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафар эса "Нефтчи" Рашид Раҳимов шогидларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлим охирларида Тома Табатадзе томонидан киритилди.
"Нефтчи"нинг асосий таркиби: Элдор Суюнов, Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Фарруҳ Сайфиев, Аброр Исмойилов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Билолхон Тошмирзаев, Жамшид Искандеров, Икром Алибоев, Тома Табатадзе, Владимир Йовович.
Захирадан майдонга тушганлар: Ботирали Эргашев, Қувондиқ Рўзиев, Шохруҳ Гадоев, Жамшид Болтабоев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Зоран Марушич, Муҳаммадали Ғиёсов.